Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонига мактуб йўллади

Президент Жоржа Мелонини Италия ҳукумати раҳбари лавозимида энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонига мактуб йўллади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Италия Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелонига мактуб йўллади.

 

Давлат раҳбари Жоржа Мелонини Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари сифатида тарихдан муносиб ўрин олгани билан самимий муборакбод этди.

 

Президент ушбу натижа Жоржа Мелонининг сиёсий иродаси ва қатъияти, давлат бошқарувидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда Италия халқи томонидан унга билдирилган юксак ишончнинг яққол ифодаси эканини таъкидлади.

 

Мактубда Италия миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш, мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги нуфузи ҳамда обрў-эътиборини янада мустаҳкамлаш борасида Жоржа Мелони олиб бораётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

 

Шунингдек, Италия Ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга нисбатан дўстона муносабати ва икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтиришга қаратаётган доимий эътибори учун миннатдорлик билдирилди.

 

Ўзбекистон Италия билан ўрнатилган стратегик шериклик муносабатларини юксак қадрлаши қайд этилди. Бугунги кунда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб, икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди.

 

Мактуб якунида Президент Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлат фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Италия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.