“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлди.
Журналистлар билан мулоқотда Марко Рубио Самарқанд кўп асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келганини таъкидлади. Бугун эса ушбу заминда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда.
АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга илк ташрифи айнан Самарқанддан бошлангани ўзига хос рамзий маънога эга экани қайд этилди.








