Жаҳон

КХДР Жанубий Корея билан бирлашиш сиёсатига оид бандни бекор қилди

Низомдан Жанубий Корея билан бирлашиш масаласидан ташқари, Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ ҳарбий кучлари ҳамда “ташқи кучлар”га оид айрим ҳаволалар ҳам олиб ташланган.

КХДР Жанубий Корея билан бирлашиш сиёсатига оид бандни бекор қилди

 

Шимолий Кореяда ҳукмрон Корея Меҳнат партияси ўз низомидан Жанубий Корея билан тинч йўл орқали бирлашиш ҳақидаги бандни олиб ташлади. Низомнинг янгиланган матни илк бор Сеул Миллий хавфсизлик стратегияси институти томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда Ёнҳап ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Жанубий Корея разведкаси 2024 йил июнь ойида КХДР ҳукмрон партияси низомига ўзгартиришлар киритилганини билдирган, бироқ ҳужжатнинг тўлиқ матни шу вақтгача жамоатчиликка тақдим этилмаган. Эълон қилинган ҳужжатда, шунингдек, 2026 йил февраль ойида Корея Меҳнат партиясининг IХ съездида қабул қилинган тузатишлар ҳам акс этган.

 

Янгиланган низомда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ваколатлари кенгайтирилган. Шу билан бирга, партиянинг аввалги раҳбарлари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг фаолияти ҳамда ютуқларига оид айрим маълумотлар ҳужжатдан чиқариб ташланган. Мутахассислар буни Ким Чен Иннинг партиядаги ягона ва мутлақ раҳбар сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган қадам сифатида баҳоламоқда.

 

Низомдан Жанубий Корея билан бирлашиш масаласидан ташқари, Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ ҳарбий кучлари ҳамда “ташқи кучлар”га оид айрим ҳаволалар ҳам олиб ташланган.

 

Таҳлилчиларга кўра, мазкур ўзгаришлар Пхеняннинг Шимолий ва Жанубий Кореяни алоҳида давлатлар сифатида кўриш позициясини янада кучайтираётганидан далолат беради.

 

Аввалроқ, 2024 йил октабр ойида Ким Чен Ин ташаббуси билан Жанубий Корея билан тинч йўл орқали бирлашиш ҳақидаги банд КХДР Конституциясидан ҳам чиқариб ташланган эди.

 

Янгиланган низомда Корея Меҳнат партияси бош котибининг ваколатлари ҳам кенгайтирилган. Жумладан, унга йиғилишлар чақириш, мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, партия бўлимларини тугатиш ваколатлари берилган.

 

Бундан ташқари, янги қоидаларга кўра, уруш даврида партия ичидаги сайловларни бекор қилиш имконияти ҳам назарда тутилган. Партияга аъзо бўлишнинг энг кам ёши эса 18 ёшдан 20 ёшгача оширилган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.