Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди



7 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди.



Учрашувда Лю Хайсин ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Президентига самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.



Мулоқот давомида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.



Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари янги, юқори босқичга кўтарилгани қайд этилди.



Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми изчил ошиб бораётгани, Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳалар ва корхоналар сони ортаётгани таъкидланди.



Учрашувда, шунингдек, парламентлараро ва партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш, олий ва касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини Ўзбекистонда очиш муҳимлиги қайд этилди.



Томонлар парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олдилар.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.