Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

Учрашувда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

 

Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда еттинчи Глобал кинология форумида иштирок этиш доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерсни қабул қилди.

 

Учрашувда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона органлари салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистонда божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида экспорт юкларининг 94 фоизи, импорт юкларининг эса 87 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилаётгани қайд этилди. Декларацияларни расмийлаштириш вақти 20 дақиқагача қисқартирилган.

 

Томонлар божхона тартиб-таомилларини янада рақамлаштириш ва уйғунлаштириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, божхона органлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга тайёргарлиги доирасида божхона тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Учрашув якунида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олувчи “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.