Ўзбекистон

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди

Қолган икки фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди

2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулла» МФЙ ҳудудида жойлашган Чорвоқ сув омборида 3 нафар фуқаро — ота ва унинг икки ўғли сувга тушиш тақиқланган ҳудудда ҳимоя нимчаларисиз сувга тушиб, чўкиб кетган.

 

Хабар келиб тушиши билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввос-қутқарувчилари томонидан қидирув ишлари бошланган.

 

Ҳодиса жойида қидирув ишларини мувофиқлаштириш мақсадида штаб ташкил этилиб, қўшимча куч сифатида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг қутқарувчилари ҳам жалб этилган.

 

Қидирув жараёнида зарур махсус техника ва замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланилмоқда.

 

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида 9 сентябрь куни соат 13:02 да чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди.

 

Ҳозирда қолган икки фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

custom img

Электрон аукционлар муддати икки баробарга қисқартирилади

Савдо ҳақидаги хабарномани эълон қилиш муддати 30 кундан 15 кунгача туширилади.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида қарздорлик ва қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Айни пайтда у хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Швеция ва Польшадан 27 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилган.

custom img

Амударёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота бозордан топилди

Эркак алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 12 млн сўмни ташкил этган.

custom img

Самарқандда МИБ БСКлар фойдасига 7,5 млрд сўм ундирди

Шу тариқа 476 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"