Ўзбекистон

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди



Тошкент шаҳрининг Глинка кўчасида ер ости газ қувуридан сизиб чиққан газ оқибатида юзага келган чақнашдан сўнг пойтахт ҳудудидаги газ тармоқларини қўшимча текшириш ишлари олиб борилмоқда.



Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 3 сентябрь куни Глинка кўчасида содир бўлган ҳодисадан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Унга “Veolia Energy Tashkent”, “Тошкент шаҳар сув таъминоти”, “Ҳудудгаз Пойтахт” ҳамда туман газ таъминоти бўлимларининг тажрибали мутахассислари жалб қилинган.



Текширувлар давомида бугунги кунга қадар ўрта босимли газ қувурларида 4 та, паст босимли қувурларда эса 6 та газ сизиши ҳолати аниқланган. Барча носозликлар тезкор равишда бартараф этилган.



Айни пайтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мобил лабораториялари томонидан кўчага туташ ҳудудлардаги муҳандислик тармоқлари ҳам комплекс текширувдан ўтказилмоқда.



Шунингдек, Глинка кўчасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари якунланган. Йўл автомобиль ҳаракати учун тўлиқ очилган.



Текширув ва профилактика ишлари пойтахтда юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда муҳандислик инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.