Ўзбекистон

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Олмазор туманида меҳнат бозори талаби ва кадрлар тайёрлаш тизимини уйғунлаштириш мақсадида янги таълим ва касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда тумандаги иш берувчиларга 4 мингдан зиёд ўрта махсус маълумотли ҳамда қарийб 1 минг нафар махсус маълумот талаб этилмайдиган йўналишларда ишчи кучи керак.

 

Шу сабабли Олмазор касбий кўникмалар маркази негизида ахборот технологиялари ва илғор инновациялар бўйича 400 ўринли техникум ташкил этилади. Шунингдек, собиқ Тошкент архитектура-қурилиш коллежи биносида замонавий касб-ҳунар маркази очилади. Бошқа мавжуд бинолардан ҳам аҳолини касбга ўқитиш учун самарали фойдаланиш белгиланди.

 

Хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни мақсадли тайёрлаш учун Германиянинг хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда 500 кишига мўлжалланган немис тили курслари ташкил этилади. 

 

Шунингдек, Чехия ва Словакия меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини тайёрлаш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, Германия, Япония, Корея ва Буюк Британиядан 20 та йирик рекрутинг компанияси жалб қилинади. Франция компаниялари билан ҳамкорликда эса йилига 1,5 минг нафар фуқарони мавсумий ишларга жойлаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

 

Ёшлар шаҳарчасида 42 гектар майдонда IT-парк, юқори технологияли саноат ва таълим объектларини бирлаштирган инновацион кластер ташкил этиш ишлари ҳам йил якунига қадар бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.