Ўзбекистон

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Тошкент шаҳрида бизнес бошламоқчи бўлган тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда маҳаллаларда кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлар учун янги имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларини савдо ва сервис фаолиятига мослаштириш имкониятларини кенгайтириш вазифаси белгиланди.

 

Олмазор туманида мазкур имкониятлардан фойдаланиб, жорий йилнинг ўзида 300 нафар янги тадбиркорни қўллаб-қувватлаш ва 1 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ушбу тажрибани пойтахтнинг бошқа туманларига ҳам кенгайтириб, йил якунигача 20 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди. Ҳозир бу ерда 504 та тадбиркорлик объекти фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти бир-икки қаватли биноларда жойлашгани сабабли ҳудуднинг иқтисодий имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани қайд этилди.

 

Саноат зонасида иш ўринлари сонини ҳозирги 35 мингдан 100 мингтагача, экспорт ҳажмини эса 600 миллион долларгача етказиш имконияти мавжуд.

 

Бунинг учун тадбиркорларга саноат ипотекаси, кредит ва лизинг каби молиявий инструментларни таклиф этиш ҳамда саноат ҳудудида юқори қўшилган қиймат яратадиган янги лойиҳаларни бошлаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.