Ўзбекистон

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Тошкент шаҳридаги 400 та маҳаллани “Қичқириқ” маҳалласи намунаси асосида обод қилиш бўйича 4 йиллик, 10 триллион сўмлик дастур ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда Олмазор туманида маҳалла ва кўчаларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам кўриб чиқилди. Йил бошидан тумандаги 9 та кўча бизнес, аҳоли ва сайёҳлар учун жозибадор ҳудудга айлантирилган.

 

Хусусан, Қичқириқ маҳалласида қисқа вақт ичида 450 ўринли боғча, спорт майдончалари, сайилгоҳ, амфитеатр, пиёдалар йўлаклари ва фавворалар барпо этилди. Натижада 5,5 минг нафар аҳоли учун яшаш ва дам олиш шароитлари яхшиланди.

 

Мазкур тажрибани кенгайтириб, Олмазорда яна 8 та, пойтахтнинг қолган 11 та туманида эса камида 3–4 тадан кўчада шу каби ишларни бошлаш белгиланди.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 100 та кўчани комплекс янгилаш учун 1 триллион сўм ажратилган.

 

Ҳар бир туманда қайси кўча ва маҳаллада, қачон ва қандай ўзгаришлар амалга оширилиши аниқ белгиланиб, бу режалар маҳаллий кенгашларда муҳокама қилиниши ва аҳолига очиқ эълон қилиниши кераклиги таъкидланди.

 

Йиғилишда пойтахтнинг тарихий қисми — Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда 1 ноябрга қадар ҳудудни ривожлантириш бўйича ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Бундан ташқари, Тошкентдаги давлат идораларига тегишли бинолардан самарали фойдаланиш масаласига эътибор қаратилди. Ҳозир пойтахтда умумий майдони 765 минг квадрат метр бўлган 497 та маъмурий бино мавжуд.

 

Давлат ташкилотларини мақбул жойлаштириш, бўш ва самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, сервис, хусусий тиббиёт ва таълим хизматларини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

 

Масъулларга давлат идоралари биноларини хатловдан ўтказиб, мақбул майдонларни тадбиркорларга кафолатли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш бўйича амалий ишларни ташкил этиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.