Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

 

Давлат раҳбари Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

 

Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперацияни чуқурлаштириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

 

Президент биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади. Унда савдо, инвестициялар, инфратузилма, рақамли трансформация, илм-фан, технологиялар ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Тадбир якунлари бўйича Сеул декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.