Ўзбекистон

Ишга юбориш ва “Умра” ваъдаси: икки ҳудудда фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Наманганда икки фуқарони Хорватияга ишга юбориш, Фарғонада эса икки кишини “Умра” зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди.

Ишга юбориш ва “Умра” ваъдаси: икки ҳудудда фирибгарлик ҳолатлари аниқланди



Наманган ва Фарғона вилоятларида фуқароларни хорижга ишга юбориш ҳамда «Умра» зиёратини ташкил этиш ваъдаси билан пул талаб қилган шахслар фош этилди.



Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи икки фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у улардан 3600 АҚШ доллари талаб қилган.



Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс олдиндан 1000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.



Яна бир ҳолат Фарғона вилоятининг Бувайда туманида қайд этилган. 1969 йилда туғилган шахс тегишли ваколатга эга бўлмаган ҳолда икки нафар маҳаллий фуқарони Саудия Арабистонига «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2200 АҚШ доллари олган.



ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.



Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.