Жаҳон

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё саломатлигининг асосий кўрсаткичларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди.


Ҳисоботда 2000–2023 йиллар оралиғида дунё аҳолисининг умр кўриш давомийлиги, ўлим сабаблари ҳамда турли касалликлар билан боғлиқ ўзгаришлар таҳлил қилинган.


ЖССТ маълумотларига кўра, СОVID-19 пандемиясидан кейин дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги яна пандемиягача бўлган кўрсаткичга яқинлашган. 2023 йилда ушбу кўрсаткич 73,3 ёшни ташкил этган.


Бироқ ўлим сабабларининг таркибида юқумли бўлмаган касалликлар улуши ортиб бормоқда. Хусусан, 2000 йилда барча ўлимларнинг 58 фоизи юқумли бўлмаган касалликларга тўғри келган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 74 фоизга етган.


Шу билан бирга, соғлом умр кўриш давомийлиги 62,8 ёшни ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан бироз пасайишдир.


Ҳисоботда Альтсгеймер касаллиги ва бошқа деменциялар билан боғлиқ ўлимлар 2000–2023 йилларда уч баробарга ошгани ҳам қайд этилган. 2023 йилда деменция дунё бўйича ўлим сабабларининг 5-ўрнига кўтарилган.


Бундан ташқари, 2019–2023 йилларда депрессив бузилишлар билан боғлиқ касалликлар 20 фоизга ошган.


ЖССТ ушбу тенденциялар юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, руҳий саломатликни муҳофаза қилиш ва аҳолининг соғлом умр кўриш давомийлигини оширишга қаратилган чораларни кучайтириш зарурлигини кўрсатишини таъкидлаган.


Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида ушбу кўрсаткични 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.