Жаҳон

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди



АҚШнинг Нью-Йорк штатида қизамиқ эпидемияси тарқалиши сабаб штат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Нью-Йорк губернатори Кети Хочулнинг маълум қилишича, 3 октябрь ҳолатига кўра, штатда қизамиқнинг 108 та ҳолати тасдиқланган. Уларнинг еттитаси Нью-Йорк шаҳрида, 101 таси эса штатнинг бошқа ҳудудларида қайд этилган.

15 июлдан буён 18 та округдаги етарлича эмланмаган қишлоқ жамоаларида 92 та ҳолат аниқланган. Шу давр мобайнида маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармалари қишлоқ ҳудудларида қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши ММР вакцинасининг 1 мингдан ортиқ дозасини юборган.

Фавқулодда ҳолат доирасида қизамиққа қарши эмлашни амалга ошириши мумкин бўлган тиббиёт ходимлари доираси кенгайтирилади. Жумладан, парамедиклар, фармацевтлар, доялар ва бошқа тегишли тиббиёт мутахассисларига вакцина юбориш ваколати берилади.

Шунингдек, ҳамширалар шифокорлар билан бир қаторда қизамиқ билан касалланганликда гумон қилинган шахслар учун тестларни буюриши мумкин бўлади. Барча ММР эмлашлари ҳақидаги маълумотлар 72 соат ичида штат ёки Нью-Йорк шаҳри эмлаш регистрларига киритилиши талаб этилади.

Губернатор Кети Хочул қизамиқнинг эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган касаллик эканини таъкидлаб, штатдаги эпидемияга қарши чораларни кучайтириш мақсадида фавқулодда ҳолат эълон қилганини билдирган.

Фавқулодда ҳолат 5 октябрдан кучга кирган ва 4 ноябргача амал қилади.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.