Жаҳон

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Донецк вилоятидаги Краматорск шаҳрида йўловчи автобусларига Россия томонидан берилган зарба оқибатида камида 33 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 18 киши яраланди. Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкинга таяниб РБК Украина хабар берди.

 

Унинг айтишича, Россиянинг Краматорскдаги йўловчи автобусларига берган зарбаси оқибатида иккита автобус ва очиқ ҳудудда ёнғин юзага келган. Қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам кўрсатиб, ёнғинни бартараф этган.

 

Хавфсизлик вазияти кескин ёмонлашгани сабабли Филашкин Краматорск ва Словянск шаҳар ҳарбий маъмуриятларига жамоат транспорти фаолиятини тўхтатиш ҳақида топшириқ берган.

 

Филашкиннинг таъкидлашича, Россия кучлари тинч аҳолига атайлаб зарба бермоқда. Унинг сўзларига кўра, йўловчилар бўлган автобуслар бир зарба билан кўпроқ одамни ўлдириш имконини берадиган нишонга айланган.

 

«Бундай шароитда йўловчилар ва ҳайдовчилар ҳаётини хавф остига қўйишга ҳаққимиз йўқ. Ҳозир Краматорск ва Словянск аҳолиси хавфсизлиги ҳамма нарсадан устун», — деди у.

 

Шунингдек, Краматорск жамоасига қарашли Биленке шаҳарчасида Россия ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлардан бирининг жасади қутқарувчилар томонидан хусусий уй вайроналари остида қолган жойидан олиб чиқилган.

 

RBK-Украина маълумотига кўра, 22 сентябрь куни кечқурун Россия кучлари Донецк вилоятидаги Краматорскнинг турар жой ҳудудига авиабомба ташлаган. Ҳужум оқибатида ибодатхона ва кўп қаватли уйлар зарар кўрган. Бундан аввал шаҳардаги эвакуация пунктига ҳам авиабомба билан зарба берилган.

 

13 сентябрь куни эса Россия авиацияси Краматорскка тўртта авиабомба ташлаган. Ўшанда ҳужум оқибатида олти киши жароҳатланган.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.