Жаҳон

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди



9 октябрь куни Панаманинг жанубида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари мамлакат пойтахти Панама шаҳрида ҳам сезилган. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати (USGS) маълум қилди.


Хизматнинг дастлабки маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Питалоса-Арриба қишлоғидан 12 километр ғарб-жануби-ғарбда, ўчоғи эса тахминан 12,6 километр чуқурликда жойлашган.


Зилзиладан сўнг Тинч океанининг шарқий қирғоқбўйи ҳудудлари учун цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.


Reuters хабарига кўра, Панама канали маъмурияти зилзиладан кейин канал одатдаги тартибда ишлаётганини билдирган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан Панама шаҳри метросининг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.


Шунингдек, 9 октябрь куни Панама ҳудудида 6,6 магнитудали яна бир зилзила қайд этилган. Унинг эпицентри Рио-Гранде дарёсидан 14 километр ғарбда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда жойлашган.


Тинч океанидаги цунами ҳақида огоҳлантириш марказининг кейинги бюллетенида дастлабки зилзила туфайли юзага келган цунами хавфи бартараф этилгани маълум қилинган. Шу билан бирга, айрим қирғоқбўйи ҳудудларида бир неча соат давомида денгиз сатҳининг бироз тебраниши кузатилиши мумкинлиги қайд этилган.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.