Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

 

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари ташриф доирасида халқаро саммитларда иштирок этиб, қатор давлат раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

 

8 октябрь куни Президент «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида қатнашди. Унда саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, янги технологияларни жорий этиш, энергетика, сув ресурслари ва экология масалаларини биргаликда ҳал қилиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилиниб, кўп томонлама ҳужжатлар имзоланди.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Учрашувнинг муҳим натижаси Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимнинг имзоланиши бўлди.

 

Давлат раҳбари Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан ҳам учрашди. Бундан ташқари, МДҲ мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Миллий таомлар фестивалида қатнашди.

 

9 октябрь куни Президент МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди. Ўз нутқида савдо ва саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, транспорт алоқаларини ривожлантириш, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича таклифларни билдирди.

 

Саммитнинг кенгайтирилган мажлисида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2027 йилда МДҲга раислиги давридаги устувор йўналишларини баён қилди. Тадбир якунида тегишли ҳужжатлар тўплами имзоланди.

 

Ташриф тадбирлари якунлангач, Туркманбоши шаҳри аэропортида Ўзбекистон Президентини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ботир Аннаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди. Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.