Жаҳон

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистон шарқий соҳилларига “ўта кучли” деб баҳоланган Арнаб циклони яқинлашмоқда. Расмийлар хавфли ҳудудлардан ўн минглаб аҳолини эвакуацияқилмоқда. Циклоннинг 28 октябрь, чоршанба куни эрталаб қуруқликка етиб келиши кутилмоқда.

 

Ҳиндистон метеорология департаменти Андхра-Прадеш ва Одиша штатлари учун огоҳлантириш эълон қилди. Маълумотларга кўра, циклон Андхра-Прадеш штатидаги Висахапатнам порт шаҳридан 260 километр жануби-шарқда жойлашган.

 

Прогнозларга кўра, циклон қирғоққа етиб келганида шамолнинг барқарор тезлиги соатига 115–125 километрни, кучли шамол эсишидаги тезлиги эса соатига 140 километрни ташкил этиши мумкин.

 

Андхра-Прадеш штатининг табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълумотига кўра, циклон йўналишида 12 миллиондан ортиқ киши яшайди. Душанба куни кечга қадар штатдаги хавфли ҳудудлардан қарийб 50 минг киши бошпаналарга кўчирилган. Жами 400 мингга яқин одамни эвакуация қилиш зарурати мавжуд. Одиша штати расмийлари ҳам 48 минг кишини хавфсиз жойларга кўчиришни режалаштирган.

 

Циклон сабабли Ҳиндистон шарқида камида 12 та поезд қатнови бекор қилинган, мамлакат жанубий соҳилидаги 53 та йўналишда эса сешанба ва чоршанба кунлари темирйўл қатнови тўхтатилган.

 

Қўшни Непал расмийлари ҳам эҳтиёт чораларини кўрмоқда. Арнаб циклони пайшанбага ўтар кечадан шанбагача Ҳимолай тоғларида кучли ёмғир, қор бўронлари ва қор кўчкиларини келтириб чиқариши мумкинлиги сабабли сайёҳларга баланд тоғли ҳудудларга бормаслик тавсия этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида Непалда Ҳимолай тоғлари ҳудудида тўсатдан юз берган сув тошқини оқибатида қарийб 1 500 киши ҳалок бўлган эди.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғирлар 62 та кўчкига сабаб бўлган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.