Жаҳон

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF



Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) Япония ҳукумати ва халқи кўмагида Афғонистонда болаларни вакциналар ва зарур тиббий хизматлар билан таъминлашга ёрдам бермоқда.


UNICEF 26 октябрь куни маълум қилишича, ҳамкорлик болаларнинг тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, полиомиелитнинг олдини олишга қаратилган.


Жамғарма Япония ҳукумати ва халқига афғон болаларини узоқ йиллардан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорчилик билдирган. Ташкилот ҳар бир бола полиомиелитдан холи келажакка лойиқ эканини таъкидлаб, эмлаш ишларини давом эттириш муҳимлигини қайд этган.


UNICEF маълумотларига кўра, Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда. Кўплаб оилалар эса асосий тиббий хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.


Шу сабабли болаларни эмлаш, асосий тиббий ёрдамни тақдим этиш ва аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарур.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғирлар 62 та кўчкига сабаб бўлган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.