Жаҳон

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Америкалик тадбиркор Илон Маск сунъий интеллект келажакда инсонлар назоратидан чиқиб, ўз даромадини ошириш мақсадида крипто-биржаларни бузиши ва фирибгарлик билан шуғулланиши мумкинлигини айтди, дея ёзмоқда Point.md.

 

Маск бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Binance крипто-биржасига уюштирилган хакерлик ҳужуми ҳақидаги тахминларга муносабат билдирар экан, ёзди.

 

Унга кўра, хакер мураккаб алгоритмлардан фойдаланган. Жумладан, музлатилган USDT маблағларини гаров сифатида ишлатиб, блокланмаган ETH кредитларини олишга уринган бўлиши мумкин.

 

“Қачондир суперинтеллектуал агентлар буни инсонлар учун эмас, балки ўзлари учун валюта ишлаб топиш мақсадида амалга оширади”, — деб ёзди Маск.

 

Аввалроқ Binance асосчиси Чанпен Чжао биржага хакерлик ҳужуми уюштирилганини тасдиқлаб, ҳолат юзасидан тергов бошланганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик бўйича мутахассислар келиб тушаётган маълумотларни зудлик билан текширмоқда.

 

Биржа раҳбарияти хавфсизлик билан боғлиқ ҳодиса оқибатидаги зарарни 6,3 миллиард долларга баҳолаган.

 

Шундан сўнг платформа вакиллари эҳтиёт чораси сифатида фойдаланувчиларнинг ҳисобларини тўлдириш ва маблағ ечиб олиш операциялари вақтинча тўхтатилганини билдирган.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Ҳозир мамлакатнинг 34 та вилоятидан 16 тасида кўкнори етиштирилмоқда.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.