Жаҳон

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

 

Қосим-Жомарт Тўқаев Россияни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) фаолиятига жалб этиш таклифини билдирди.

 

У бу ҳақда Анқарада бўлиб ўтган ТДТ саммитида сўз юритган. Тўқаевнинг фикрича, Россияни ташкилотга қўшилишга ёки унинг фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Қозоғистон раҳбари Россия асрлар давомида туркий дунё билан яқин алоқаларни сақлаб келганини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, мамлакатда кўплаб туркий халқлар яшайди. Шунингдек, Россия «Олтой — туркий цивилизация бешиги» лойиҳасини илгари сурмоқда.

 

Тўқаев Россиянинг ташкилот фаолиятидаги иштироки барча аъзо давлатлар учун манфаатли бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Аввалроқ Тўқаев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни абадий дўстлик даражасига кўтариш ҳақида баёнот берган эди.

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Ҳозир мамлакатнинг 34 та вилоятидан 16 тасида кўкнори етиштирилмоқда.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.