Ўзбекистон

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

 

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун қарздорликни ундириш тартиби 2027 йил 1 январдан ўзгаради. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминоти» матбуот хизмати маълум қилди.

 

Янги тартибга кўра, белгиланган муддатда тўланмаган қарзлар миқдорига қараб нотариал ёки суд тартибида ундирилади. Жумладан, 1 000 та ҳисоблаш бирлигигача бўлган қарзлар нотариал тартибда, ушбу миқдордан ошадиган қарзлар эса суд орқали ундирилади.

 

Шундан сўнг тегишли ижро ҳужжатлари тайёрланиб, Мажбурий ижро бюросига юборилади. Агар ижро ҳужжатлари расмийлаштирилганидан кейин ҳам истеъмолчи ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда бажармаса, қонунчиликка мувофиқ, унинг электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имконияти чекланиши мумкин.

 

Бунда истеъмолчи электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имкониятини қайта тиклаши учун ичимлик суви ва канализация хизматлари бўйича қарздорлигини тўлаши керак бўлади.

 

«Ўзсувтаъминоти» қарздорлик юзага келиши билан электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имконияти дарҳол чекланмаслигини алоҳида таъкидлади. Истеъмолчига қарзни тўлаш учун етарли вақт берилади. Чеклов фақат қарздорлик белгиланган тартибда ундирилмаган ва ижро ҳужжатлари бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда қўлланади.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.