Ўзбекистон

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат органлари билан алоқалар ва давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар глобал технологияларнинг мамлакат бозорига кириши учун янги имкониятлар очганини таъкидлади.

 



Дорон Авнининг LinkedIn саҳифасида маълум қилишича, жорий йил бошида Ўзбекистон шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ёндашувини янгилади. Маълумотларни қатъий локализация қилиш ўрнига, мослашувчан ва мувозанатли ёндашув танланди. Унинг фикрича, бу ўзгаришларнинг амалий натижаси ҳам кўп куттирмади — Google Pay Ўзбекистонда ишга тушди.

 

“Ҳукуматлар олдиндан тушунарли ва глобал тизимлар билан ўзаро ишлай оладиган қоидаларни яратса, глобал технологиялар ҳам тез кириб келади”, — деб ёзди у.



Дорон Авни ўз постида Google Pay’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг мамлакатга ташрифи ва Самарқанддаги C5+1 вазирлар саммити давомида эълон қилинганига ҳам урғу берди. Унинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон ва АҚШнинг рақамли модернизацияни жадаллаштириш борасидаги умумий интилишини кўрсатади.

 

“Ўзбекистон прагматик сиёсат орқали янги имкониятларга йўл очиш мумкинлигини амалда кўрсатмоқда”, — деб ёзди Google вице-президенти.



Маълумот учун: Саида Мирзиёева жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркда Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашиб, технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.

 

“Биз сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштирдик. Бунинг натижасида Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун кенг йўл очилмоқда”, — деган эди Президент Администрацияси раҳбари.



Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистонда Google Pay ҳамда Apple Pay тизими тўлақонли ишга тушгани эълон қилинди.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.