Ўзбекистон

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

 

InnoWeek–2026 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Корея Республикасининг «TYM» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда (СТГ) ишлайдиган 50 та қишлоқ хўжалиги трактори Ўзбекистон илмий ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва Ёшлар технопаркига беғараз топширилди.

 

       

 

Тракторлар Корея Республикаси ҳукумати грант маблағлари ҳисобидан 2022–2026 йилларда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида олиб келинган.

 

Тадбирда Ўзбекистон таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Меҳринисо Пардаева, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшиджон Абдузухуров ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён иштирок этди.

 

       

 

Тадбирда қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш, экологик тоза техникалардан фойдаланиш ва икки мамлакат ўртасидаги илмий-технологик ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

50 та тракторни топшириш «Ўзбекистон учун экологик тоза ёқилғи — сиқилган табиий газ асосида қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш» лойиҳасининг муҳим босқичи ҳисобланади. Лойиҳа Корея Республикаси ҳукуматининг расмий тараққиёт кўмаги (ODA) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, Корея технологияларни ривожлантириш институти (KIAT), Инновацион ривожланиш агентлиги ва «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

 

       

 

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасини сиқилган табиий газга мослаштириш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ва ишланмалар марказини ташкил этиш ҳамда маҳаллий муҳандислик салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.

 

Лойиҳа доирасида Чирчиқ шаҳридаги «AgroTech» қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ҳудудида тадқиқот маркази учун бино қурилиши якунланган. Марказни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 6,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ замонавий ускуналар етказиб берилган.

 

       

 

Шунингдек, маҳаллий мутахассислар учун махсус ўқув-тренинглар ташкил этилган. 50 нафарга яқин мутахассис Корея Республикасидаги етакчи илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширган.

 

Кореяда ишлаб чиқарилган тракторлар «AgroTech» кластери ҳудудида «TYM» компанияси мутахассислари иштирокида дала синовларидан ўтказилган. Шунингдек, улар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Илмий синов ва сифат назорати марказида текширилиб, тегишли сертификатни олган.

 

     

 

Лойиҳани 2026 йилда якунлаш режалаштирилган. Унинг натижалари қишлоқ хўжалиги техникасини экологик тоза ёқилғига ўтказиш, янги муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

       

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.