Ўзбекистон

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Анқара шаҳрига ташрифи ва Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди.

 

ТДТнинг 13-саммити доирасида ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар кенгаши туркий давлатлар ўртасида оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Кенгаш ҳузуридаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларидан иборат Олий фахрий кенгашнинг илк йиғилиши “Ҳамжиҳатликдан институционал ҳамкорлик сари: Туркий дунёда оила ва хотин-қизлар” мавзусига бағишланди.

 

Зироат Мирзиёева ўз нутқида қизларнинг замонавий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

Аёлнинг билими ва меҳнати қадрланган, оилада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик қарор топган муҳит бутун жамиятни мустаҳкамлайди, – деди Биринчи хоним.

 

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам таклифлар билдирди. Болалар ва ўсмирлар учун хавфсиз интернет муҳитини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Сўзининг якунида Зироат Мирзиёева йиғилишни ташкил этгани учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга ташаккур изҳор этди. Қабул қилинган қарорлар оилалар хотиржамлиги, хотин-қизлар учун янги имкониятлар ва болалар фаровонлигига хизмат қилишига умид билдирди.

 

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.