Ўзбекистон

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида барпо этилаётган янги туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

 

Лойиҳа қадимий Бухоронинг тарихий обидалари, ҳунармандчилик ва гастрономия анъаналарини замонавий хизматлар билан уйғунлаштириш, шунингдек, шаҳарда йирик халқаро маданий ва ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш учун шароит яратишга қаратилган.

 

Мажмуа 50 гектар майдонда қурилмоқда. Лойиҳага жами 105 миллион доллар инвестиция йўналтирилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳага кўра, ҳудудда қабуллар уйи, кўргазмалар зали, музей, иккита замонавий меҳмонхона, 80 та оилавий меҳмон уйи, 2 минг ўринли амфитеатр ҳамда 70 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси барпо этилади. Шунингдек, сайилгоҳлар, ҳунармандчилик марказлари ва сунъий кўл ташкил қилинади.

 

Ҳозирда марказнинг 10 гектар майдонида муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнга 50 га яқин махсус техника жалб қилинган.

 

Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 2 мингта иш ўрни яратилиши ва Бухорога қўшимча 2 миллиондан ортиқ сайёҳ жалб этилиши кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий буджетга йиллик тушум 288 миллиард сўмни ташкил этиши мумкин.

 

Президент лойиҳанинг аҳамияти фақат бинолар қурилиши билан чекланмаслиги, балки Бухоронинг бой тарихий ва маданий меросини дунёга кенгроқ танитиш, маҳаллий аҳолига янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари лойиҳани шу мақсадлардан келиб чиқиб амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

 

Шу ернинг ўзида Бухоро инфратузилмасини 2027 йилда ўтказилиши режалаштирилган саммитларга пухта тайёрлаш юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб, тегишли вазифалар белгиланди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.