Ўзбекистон

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

 

Ўзгидромет 4–5 ноябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Хавф қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;

  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.

 

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

 

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.