Ўзбекистон

Ўзбекистонда яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир сабаб ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжудлиги қайд этилган.

Ўзбекистонда яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

 

Ўзгидромет 26 майдан 1 июнга қадар республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Маълум қилинишича, кутилаётган ёмғирлар сабаб айрим ҳудудларда сел келиши, сой ва кичик дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилиши мумкин.

 

                                       

 

Сел-сув тошқини хавфи қуйидаги ҳудудларда кузатилиши эҳтимоли мавжуд:

— Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;
— Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробот туманларида;
— Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;
— Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;
— Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;
— Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ҳамда Олмалиқ шаҳарларида;
— Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;
— Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;
— Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида.

 

                                           

 

«Ўзгидромет» тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

 

Шунингдек, айрим ҳудудларда кучли ёмғир сабаб ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжудлиги қайд этилган.

 

                                         

 

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Наманган вилояти, Жиззах вилояти ҳамда Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида сел кузатилган эди. Хусусан, Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги Ғинжак қишлоғида юз берган сел оқибатида адирда мол боқиб юрган 25 ёшли йигит ҳалок бўлган.

 

Шунингдек, 21 май куни Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларида сел ва ёмғир сувлари оқими қайд этилган. Навоий вилоятидаги сел оқибатида тўртта автомобиль ҳамда бир нечта уй зарар кўрган.

 

22–24 май кунлари эса Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Наманган вилоятларида яна сел ҳодисалари кузатилган эди. 22 май куни Қамчиқ довонида йўлга лой ва тош аралаш сел сувлари тушгани сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча чеклангани хабар қилинган эди.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

custom img

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

2030 йилга бориб, аэропортда парвозлар сонини йилига 7 мингтага, йўловчи ташиш ҳажмини 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"