Жаҳон

Зеленский Путинга очиқ хат йўллаб, учрашув таклиф қилди

Украина президенти учрашув учун нейтрал майдон сифатида Швейтсария, Туркия ёки араб давлатларидан бирини таклиф қилган.

Зеленский Путинга очиқ хат йўллаб, учрашув таклиф қилди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга очиқ хат йўллаб, можарони тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида шахсий учрашув ўтказишни таклиф қилган.

 

Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг маълум қилишича, мазкур хат дипломатик каналлар орқали Россия томонига юборилмоқда.

 

Мурожаатда Зеленский Украина томони тўлиқ сулҳ тузиш ҳамда “ҳамма-ҳаммага” тамойили асосида ҳарбий асирларни алмашишга тайёр эканини билдирган. Шунингдек, у музокаралар жараёнида АҚШ ва Европа давлатлари вакиллари ҳам иштирок этиши лозимлигини қайд этган.

 

Украина президенти эҳтимолий учрашув учун нейтрал майдон сифатида Швейтсария, Туркия ёки араб давлатларидан бирини таклиф қилган. Унга кўра, айнан ҳозирги вазият дипломатик мулоқотни бошлаш учун имконият яратмоқда.

 

Кремл матбуот котиби Дмитрй Песков Россия томони хат билан танишганини, бироқ президент Путин ҳали унинг мазмунини кўриб чиқишга улгурмаганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, тегишли маълумот кейинчалик давлат раҳбарига етказилади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.