Жаҳон

Трамп ўзини “шифо берувчи авлиё” қиёфасида тасвирланган суратини эълон қилди

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган ушбу сурат Трамп Рим Папасининг тинчлик ҳақидаги баёнотларини танқид қилганидан сўнг жойланди.

Трамп ўзини “шифо берувчи авлиё” қиёфасида тасвирланган суратини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқда  ўзини “шифо берувчи авлиё” қиёфасида тасвирланган суратини эълон қилди. Трамп ушбу тасвирга ҳеч қандай изоҳ ёки сарлавҳа қўшмаган.

 

DW хабарига кўра, расмни жойлашдан аввал, Трамп ўзининг Truth Social платформасида Папа Лео XIV ни кескин танқид қилган. Папа диний маросим чоғида “музокара столига ўтириш керак, ўлимга олиб келувчи қарорлар қабул қилинадиган столга эмас” деган мазмундаги чақириқ билан чиқиш қилган эди. Бунга жавобан Трамп папа сиёсий масалаларда “ёмон” эканини айтган.

 

“Мен Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши нормал ҳолат деб ҳисоблайдиган папага муҳтож эмасман. Мен Венесуэлага қарши АҚШ ҳужумини қоралайдиган папага муҳтож эмасман, айни пайтда бу мамлакат АҚШга катта миқдорда гиёҳванд моддалар юборади ва бундан ҳам ёмони, ўз қамоқхоналаридаги маҳбусларни — жумладан қотиллар, наркотик савдогарлари ва жиноятчиларни — бизнинг мамлакатимизга чиқариб юборади. Мен эса мени сайланган вазифамни бажараётганим учун танқид қиладиган папага ҳам муҳтож эмасман”, — деб ёзди Доналд Трамп.

 

Президентнинг фикрича, Папа Лео XIV ундан миннатдор бўлиши керак, чунки у фақат америкалик бўлгани учун папа этиб сайланган. 

 

“Агар мен Оқ уйда бўлмаганимда, Лео Ватиканда бўлмас эди”, — дея қўшимча қилди у.

 

Шунингдек, Доналд Трумп Рим папасини соғлом фикр юритишга ва сиёсатчи эмас, Папа бўлишга чақирди.

 

11 апрель куни бутун дунё тинчлиги учун ўтказилган ибодат маросимида,  илк марта АҚШдан сайланган Папа Лео XIV черков ҳар доим тинчликка чақиришини таъкидлаган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.