Жаҳон

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида олдиндан эълон қилинмаган телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентство ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, суҳбат давомида Украинада 9 май муносабати билан ўт очишни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинган.

 

Кремль ва Оқ уй манбаларига кўра, мулоқот ташаббуси Россия томонидан билдирилган. Путин ёрдамчиси Юри Ушаков асосий эътибор Эрон ва Форс кўрфази атрофидаги вазиятга қаратилганини айтди. Трамп эса суҳбатда асосан Украина масаласи кўтарилганини билдирган.

 

АҚШ президенти мулоқотни “жуда яхши” деб баҳолаб, Россия раҳбарига қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш таклифини билдирганини айтди. Кремль версиясига кўра эса, Путин 9 май — Ғалаба куни муносабати билан Украина билан вақтинчалик сулҳ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилган ва Трамп бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

 

Нашр хабарига кўра, мулоқотдан сўнг Трамп матбуот анжуманида Украина “ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учрагани” ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, мамлакатнинг ҳарбий инфратузилмаси жиддий зарар кўрган. Бироқ кейинчалик бу рақамлар аслида Эронга тааллуқли экани ҳақида қарашлар билдирилди.

 

Кремль маълумотига кўра, Путин суҳбат давомида Россия армиясининг Украинадаги ҳаракатлари ҳақида ҳам ахборот берган. 

 

“РИА Новости” ҳам суҳбатнинг бошқа тафсилотларини эълон қилди

 

Қайд этилишича, мулоқот давомида Путин Трампга нисбатан содир этилган суиқасд уринишини қатъий қоралаб, унга қўллаб-қувватлов билдирган. Шунингдек, у АҚШ раҳбарининг Эронга нисбатан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш қарорини тўғри деб баҳолаган.

 

Томонлар Эрон ядровий дастури атрофидаги келишмовчиликларни ҳам муҳокама қилган. Путин мазкур масала бўйича бир қатор ечим вариантларини таклиф этган. Москва АҚШ томонидан Эронга қарши қуруқликда ҳарбий операция ўтказиш эҳтимолини хавфли деб ҳисоблашини билдирган.

 

Кремль Россия Эрон, Форс кўрфази давлатлари, Исроил ва АҚШ билан фаол мулоқотларни давом эттиришини билдирган.

 

Суҳбат чоғида Путин Мелания Трампни туғилган куни билан табриклаб, унинг Россия ва Украина оилаларини болалари билан қайта бирлаштиришга қаратилган фаолиятини эътироф этган.

 

Бундан ташқари, етакчилар иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида ўзаро манфаатли лойиҳалар истиқболини муҳокама қилган.

 

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"