Жаҳон

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Бирлашган Араб Амирликлари Эронни мамлакат ҳудудига ракета ва дронлар орқали ҳужум уюштирганликда айблади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Расмийларга кўра, зарбалар оқибатида Фужайра амирлигидаги нефть саноати ҳудудида ёнғин келиб чиққан, уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳат олган.

 

БАА Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида Эрон томонидан учирилган 12 та баллистик ракета, 3 та қанотли ракета ва 4 та дронни тутиб қолган. Айрим зарбалар натижасида Фужайра Нефть саноати зонаси ҳудудида “катта ёнғин” юзага келган.

 

Мазкур ҳужумлар Эрон ва АҚШ ўртасида 8 апрель куни эришилган сулҳдан буён БААга қилинган илк зарба сифатида баҳоланмоқда. Ҳодиса АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Ҳормуз бўғозида қолиб кетган танкерларни кузатиб ўтказиш ташаббуси илгари сурилган фонида содир бўлди.

 

БАА Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумларни “фуқаролик объектларига қаратилган, асоссиз ва террорчилик ҳаракати” сифатида кескин қоралаб, мамлакат ўз хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш учун “қонуний жавоб бериш ҳуқуқини” сақлаб қолишини билдирди.

 

Теҳрон эса айбловларни рад этмоқда. Давлат телерадиокомпанияси IRIB ҳарбий манбага таяниб, Эроннинг нефть объектларига зарба бериш бўйича олдиндан режалаштирилган дастури бўлмаганини маълум қилган. 

 

Ҳужумлар фонида Ҳормуз бўғозидаги вазият ҳам кескинлашди. БАА расмийлари Эрон Абу-Даби миллий нефть компаниясига қарашли танкерга дронлар орқали зарба берганини билдирган. Абу Даби Миллий нефть компанияси маълумотига кўра, ҳодисада жабрланганлар йўқ, кема юкланмаган бўлган.

 

Халқаро ҳамжамият воқеани кескин қоралади. Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт ва Баҳрайн БААни қўллаб-қувватлашини билдирди. Канада, Германия ва Буюк Британия Эронни кескинликни оширмасликка чақирди. Европа Комиссияси раҳбари Урсула вон дер Ляен зарбаларни “халқаро ҳуқуқ ва суверенитетнинг очиқ бузилиши” деб баҳолади.

 

Мутахассислар фикрича, бу воқеалар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда минтақадаги кескинликни янада кучайтириши мумкин.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.