Ўзбекистон

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

 

Ҳаво ҳароратининг пасайиши билан хонадонларда иситиш мосламаларидан фойдаланиш кўпаймоқда. Бироқ газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, қўлбола ёки ностандарт иситиш қурилмаларини ишлатиш, шунингдек, уларни малакасиз мутахассисларга ўрнаттириш инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги огоҳлантирди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, техник талабларга жавоб бермайдиган қозон ва иситиш мосламалари, нотўғри уланган дудбуронлар, носоз шамоллатиш каналлари ҳамда ҳимоя тизимларидаги камчиликлар ис газидан заҳарланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Ис газининг рангсиз ва ҳидсиз эканлиги уни ўз вақтида аниқлашни қийинлаштиради. Шу боис иситиш мавсумида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш муҳим.

 

Энергетика вазирлиги газ истеъмолчиларига қуйидагиларни тавсия қилади:

  • Фақат хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, соз иситиш мосламаларидан фойдаланинг. Қўлбола, ностандарт ва носоз қурилмаларни ишлатмаслик;

  • Газ ускуналарини малакали мутахассисларга ўрнаттиринг ва техник ҳолатини мунтазам текширтириш;

  • Дудбурон ва мўрконларнинг созлигини назорат қилинг, уларни қурум ва бошқа тўсиқлардан тозалаб туриш;

  • Шамоллатиш каналларини беркитманг ва ҳаво алмашинуви тўғри ишлашига эътибор бериш;

  • Газ плитасидан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;

  • Иситиш мосламаларини назоратсиз қолдирманг. Носозлик ёки газ ҳиди сезилса, тегишли хавфсизлик чораларини кўринг ва мутахассисларга мурожаат қилиш.

 

Ис газидан заҳарланишнинг дастлабки белгилари бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши ва ҳолсизлик бўлиши мумкин. Бундай аломатлар пайдо бўлса, дарҳол тоза ҳавога чиқиш, хавфли ҳудуддаги бошқа одамларни ҳам олиб чиқиш ва тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш тавсия этилади.

 

Вазирлик иситиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига бепарво бўлмаслик, газ ускуналари ва иситиш тизимларини соз ҳолатда сақлаш ҳамда ўз ва яқинлар ҳаётини хавф остига қўймасликка чақирди.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.