Ўзбекистон

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Йўловчиларнинг эътирозларидан сўнг автобуслардаги реклама овозини меъёрлаштириш бўйича чоралар белгиланди.

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат



Тошкент шаҳридаги автобусларда намойиш этиладиган реклама роликларининг овоз баландлиги пасайтирилиши тавсия қилинди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.


Компания маълумотига кўра, автобус салонларидаги мониторларда реклама намойиш этиш учун ажратилган жойлар «Э-аукцион» электрон савдо платформасида ўтказилган аукцион ғолибига ижара асосида берилган.


Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда автобуслардаги реклама роликлари овозининг баландлиги юзасидан йўловчилар эътироз ва таклифларини билдирган. Мурожаатларни инобатга олган ҳолда, «Тошшаҳартрансхизмат» вакиллари реклама жойларини ижарага олган тадбиркорлик субъекти билан учрашув ўтказган.


Унда реклама овозининг йўловчиларга таъсири ва жамоат транспортида қулай муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган. Реклама овозини меъёрида сақлаш, йўловчиларнинг ўзаро мулоқоти ва ҳайдовчининг хизмат фаолиятига халақит бермайдиган шароит яратиш муҳимлиги таъкидланган.


Учрашув якунида тадбиркорлик субъекти вакилларига реклама роликлари овозини пасайтириш, йўловчиларга ортиқча шовқин ва ноқулайлик туғдирмаслик юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилган.


«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мазкур масала назоратга олинганини билдириб, реклама намойиши жараёнида йўловчилар манфаатларини таъминлаш ва жамоат транспортида қулай муҳитни сақлашга эътибор қаратилаётганини маълум қилди.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.