Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво сифати “носоғлом” даражада: бунга нима сабаб бўлди?

Ҳаво сифати махсус комиссия томонидан доимий кузатиб борилмоқда.

Тошкентда ҳаво сифати “носоғлом” даражада: бунга нима сабаб бўлди?

 

25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ноқулай метеорологик шароитлар сабаб ҳаво сифати ёмонлашди. PМ2.5 ва PМ10 заррачалари миқдори ортиб, айрим кузатув пунктларида ҳаво ифлосланиши халқаро ҳаво сифати индекси бўйича «носоғлом» ва “жуда носоғлом” даражаларга етди.

 

Экология қўмитаси маълумотига кўра, тунда ҳароратнинг кескин пасайиши, шамолнинг кучсизлиги ва кучли ҳарорат инверсияси атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклаган. Натижада майда чанг заррачалари ер юзасига яқин қатламда тўпланиб, ифлосланиш тун давомида ва эрталаб ҳам юқори даражада сақланган.

 

Метеосат сунъий йўлдоши тасвирларида 26 октябрь соат 00:00 дан 08:00 гача Тошкент ва унга туташ ҳудудларда ҳавода чанг кузатилгани қайд этилган.

 

Шунингдек, тун давомида махсус мобил лаборатория ёрдамида атмосфера ҳавоси инструментал ўлчовлардан ўтказилган. Кузатув пунктларининг аксариятида PМ2.5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиш халқаро АQI бўйича «носоғлом» ва “жуда носоғлом” тоифаларга мос келгани аниқланган.

 

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса Тошкентда PМ2.5 кўрсаткичи «сариқ», PМ10 кўрсаткичи “тўқ сариқ” даражада бўлган.

 

Маълумотга кўра, бугун кун давомида ҳам ҳаво сифати халқаро АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «сариқ» даражада сақланиши кутилмоқда.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.