Ўзбекистон

Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади? — ҳокимлик изоҳ берди

Ҳокимлик иситиш тизимларини ишга туширишда амалдаги об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олинишини маълум қилди.

Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади? — ҳокимлик изоҳ берди

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми қачон бошланишига изоҳ берди. Белгиланган тартибга кўра, иситиш тизимларини ишга тушириш учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши керак.

 

Ҳокимлик аҳоли ҳаво совиши билан хонадонларда ҳарорат пасайиши ва иситиш мавсуми бошланишини кутаётганини тушунишини билдирган.

 

Шунингдек, иситиш тизимларини ишга туширишда нафақат белгиланган ҳарорат мезони, балки амалдаги об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олиниши таъкидланди. Ҳаво кескин совиб кетган тақдирда, тегишли қарор қабул қилиш кечиктирилмайди.

 

Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги иссиқлик тизимларининг мавсумга тайёрлигини назорат қилмоқда. Тайёрлов ишлари шаҳар хизматлари ва “Веолиа Энергй Ташкент” мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

 

Иситиш тизимларини ишга тушириш санаси ҳақида қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.