Жаҳон

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN



АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучлари Дональд Трамп буйруқ берган тақдирда, 96 соат ичида Эронга қарши йирик ҳарбий операцияни бошлашга тайёр. Бу ҳақда СNN телеканали манбаларига таяниб хабар берди.


Телеканал манбаларининг таъкидлашича, минтақада эҳтимолий ҳужумларни амалга ошириш учун етарли миқдорда АҚШ ҳарбий кучлари жойлаштирилган. Кутилаётган операциялар кўлами оддий ҳуқуқни муҳофаза қилиш чораларидан кенгроқ бўлиши мумкин.


СNN манбаларига кўра, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Эронга янги ҳужумлар уюштириш тарафдори бўлган. Бироқ АҚШ расмийлари Вашингтон қўшма операцияларга тайёр бўлгунига қадар кутишни сўраган.


Телеканал хабарида айтилишича, АҚШ Марказий қўмондонлиги ва Пентагон Эроннинг энергетика инфратузилмаси, ҳарбий объектлари ҳамда ядровий иншоотларини қамраб олиши мумкин бўлган нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.


Манбалар эҳтимолий ҳужум буйруғи йил охиригача берилиши мумкинлигини, бироқ операция 3 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардан кейин бошланиши эҳтимоли борлигини билдирган.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.