Жаҳон

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинлари туфайли ҳаво сифати кескин ёмонлашгани ва нафас йўллари касалликлари кўпайгани сабабли аҳолига бепул кислород берувчи махсус автобуслар йўлга қўйилди. Август ойидан 25 октябргача мамлакатда ёнғинлар билан боғлиқ қарийб 350 мингта нафас йўллари касалликлари ҳолати қайд этилган.

 

The Independent нашрининг ёзишича, Марказий Калимантан провинциясидаги Палангка Рая шаҳри маъмурияти кислород баллонлари ва тиббиёт ходимлари билан жиҳозланган автобусни ишга туширган. Унда нафас олишда қийналаётган фуқароларга махсус найча орқали 5–10 дақиқа давомида кислород берилади.

 

Индонезияда, айниқса, Суматра ва Борнео оролларида мавсумий ўрмон ёнғинлари тез-тез содир бўлади.  Жорий йилдаги ёнғинлар эса қарийб 11 йилдаги энг кучлиларидан бири бўлди. Ёнғинлардан тарқалган тутун мамлакат ичида нафас йўллари касалликларини кўпайтирган, шунингдек, Сингапур ва Малайзияда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашишига сабаб бўлган.

 

Хабарларга кўра, Борнео ва Суматра ҳудудларида ҳаво ифлосланиши индекси 1 000 баллдан ошган. Бу хавфли деб ҳисобланадиган 300 баллик чегарадан тўрт баравардан ҳам юқори.

 

Марказий Калимантан провинцияси соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, бепул кислород хизматидан камида 127 нафар бемор фойдаланган. Шунингдек, аҳоли ва ёнғинларни ўчиришда қатнашаётган ходимлар учун “кислород уйи” ҳам ташкил этилган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, августдан 25 октябргача мамлакатда ёнғинлар билан боғлиқ қарийб 350 мингта нафас йўллари касалликлари ҳолати қайд этилган. Шундан тахминан 31 минги Марказий Калимантан провинциясига тўғри келади.

 

Тутун оқибатида нафас олишда қийналаётган аҳолига ёрдам бериш учун тиббиёт ходимлари автобусда беморларни рўйхатга олиб, уларга кислород бермоқда. Хизматдан фойдаланган маҳаллий аҳоли вакиллари йўтал, кўкрак сиқилиши ва нафас қисиши каби аломатлар кузатилаётганини билдирган.

 

Айни пайтда мамлакатда ҳукуматнинг ёнғинларга қарши чораларини кучайтириш талаби билан норозилик намойишлари ҳам ўтказилмоқда. Ўтган ҳафта минглаб намойишчилар фавқулодда ҳолат эълон қилинишини талаб қилган. Уларнинг фикрича, бу қарор қўшимча маблағ ажратиш ва аҳолининг тиббий харажатларини қоплашга ёрдам бериши мумкин. Президент Прабово Субианто эса ҳозирча бундай қарор қабул қилмаган. 

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.