Жаҳон

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Болгария, Руминия ва Туркия Қора денгизда кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди. Бу ҳақда Болгария мудофаа вазири Димитар Стояновга таяниб, Point.md хабар берди.

 

Келишув 28 октябрь куни Софияда уч мамлакат мудофаа вазирлари иштирокида ўтказилган учрашувда эришилди. Томонлар Қора денгизда савдо кемаларига қарши содир этилган сўнгги ҳужумларни қоралаб, денгиз транспорти ва инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

 

Стояновнинг таъкидлашича, янги механизм доирасида уч мамлакат мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказади, ўзаро ахборот алмашади ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича амалий чораларни белгилайди.

 

Шунингдек, томонлар Қора денгиздаги вазиятни кузатиш, хавф-хатарлардан эрта огоҳлантириш ва юзага келадиган ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини яхшилашга келишиб олди.

 

Учрашув якунида сиёсий даражадаги навбатдаги музокараларни Бухарестда, ҳарбий экспертлар учрашувини эса Анқарада ўтказиш режалаштирилгани билдирилди.

 

Уч мамлакат ҳам НАТО аъзоси ҳисобланади. Уларнинг ҳамкорлиги Қора денгизда кескинликни камайтириш, денгиз қатнови эркинлигини ҳимоя қилиш ва минтақавий барқарорликни таъминлашга қаратилган.

 

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.