Жаҳон

КДРда қайиқ ағдарилиб кетди: 41 киши ҳалок бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатда сув транспорти билан боғлиқ ҳалокатларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

КДРда қайиқ ағдарилиб кетди: 41 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасидаги Танганика кўлида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида камида 41 киши ҳалок бўлди, 49 киши қутқарилди. Ҳодиса вақтида қайиқда тахминан 100 киши ва юк бўлган.

 

Al Jazeera хабарига кўра, ҳодиса пайшанба куни Конго ҳудудидаги Мапера қишлоғи яқинида юз берган. Танзаниянинг Кигома портидан КДРдаги Калеми шаҳрига йўл олган қайиқ кўлда чўкиб кетган.

 

Танганика вилояти транспорт вазири Норрис Мулонгойи бедарак йўқолган йўловчиларни қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.

 

Ҳодисадан омон қолган Энни Моёни Radio Okapi'га айтишича, йўловчилар тунги соат 1:00 атрофида уйғониб кетганида қайиқнинг бир томонга қийшайганини кўрган.

 

Кеманинг ағдарилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. AP маълумотларига кўра, КДРда кемалар кўпинча ортиқча юкланади ва уларда қутқарув нимчалари бўлмайди. Сўнгги йилларда мамлакатда сув транспорти билан боғлиқ ҳалокатларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

 

КДРда қайиқда ҳаракатланиш кўплаб аҳоли учун энг арзон транспорт воситаси ҳисобланади. Мамлакатда 100 миллиондан ортиқ аҳоли учун етарли инфратузилма мавжуд эмас.

 

Бу сўнгги бир ой ичида Кигома–Калеми йўналишида юз берган иккинчи йирик ҳалокатдир. 28 август куни MV Pacifique кемаси Кигома портида ёқилғи ортиш вақтида ёниб, портлаган. Radio Okapi хабарига кўра, олти нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган, яна бири бедарак йўқолган.

 

Шунингдек, июль ойида КДР марказида давлат имтиҳонларидан қайтаётган ўқувчиларни олиб кетаётган ёғоч қайиқ чўкиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.