Жаҳон

Трамп Эроннинг 7 кунлик сулҳ таклифини рад этди — WSJ

АҚШ президенти Эронга зарбалар қайта бошланишини кутаётганини билдирган.

Трамп Эроннинг 7 кунлик сулҳ таклифини рад этди — WSJ



Дональд Трамп Эроннинг етти кунлик сулҳ ва Ҳурмуз бўғозини қайта очиш таклифини рад этган. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.



Нашр манбаларига кўра, Трамп ёрдамчиларига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ Конгресси оралиқ сайловларидан кейин Эронга қарши бомбардимонлар қайта бошланишини кутаётганини билдирган. Бироқ келгусидаги зарбалар кўлами ҳозирча номаълум.



WSJ маълумотига кўра, Трамп Эрон етти кунлик келишув шартларига амал қилишига шубҳа билан қараган. Шу билан бирга, нашр манбалари президентнинг позицияси яқин ҳафталарда ўзгариши мумкинлигини истисно қилмаган.



Эрон томонидан илгари сурилган режага кўра, АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини бекор қилиши, музлатилган Эрон активларини озод қилиши ва нефть экспортига қўйилган чекловларни юмшатиши керак. Бунинг эвазига Теҳрон Ҳурмуз бўғозини қайта очиш ва ядровий музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирган.



Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг маълум қилишича, етти кунлик режа доирасида аввал ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Ҳурмуз бўғозини очиш, кейин эса ядровий масалалар бўйича музокараларни бошлаш кўзда тутилган.



Трамп эса БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Эрон билан келишувга эришиш мумкинлигини билдирган, бироқ Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.