Жаҳон

AI миллиардлаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин — Билл Гейтс

Microsoft асосчиси сунъий интеллект хавфлари ҳақида огоҳлантириб, AI устидан давлат назорати кучайтирилиши кераклигини айтди.

AI миллиардлаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин — Билл Гейтс



Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллект ёмон ниятли шахслар томонидан қўлланилган тақдирда, миллиардлаб одамларнинг ўлимига олиб келадиган воқеаларни юзага келтириш учун етарлича кучли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У бу ҳақда NBC телеканалининг “Meet the Press” дастурига берган интервьюсида маълум қилган.



Гейтснинг айтишича, инсоният илгари “ёмон ниятли одамлар ва энг янги сунъий интеллект воситалари” уйғунлигидек кучли қуролга эга бўлмаган. У AI’дан зарарли мақсадларда фойдаланиш кенг кўламли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.



У сунъий интеллект компанияларининг технологияни ўзлари назорат қилиши етарли эмаслигини билдирган. Унинг фикрича, ҳукуматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва сиёсатчилар AI учун хавфсизлик талаблари ҳамда мониторинг механизмларини ишлаб чиқишда иштирок этиши керак.



“Бу саноат учун маълум қўшимча харажатларни талаб қилади, аммо технологик ривожланишни кескин секинлаштирмайди”, дея Гейтснинг сўзларини келтиради нашрлар.



Гейтснинг огоҳлантириши AI билан боғлиқ хавфсизлик масалалари кучайган бир пайтга тўғри келмоқда. У аввалги чиқишларида ҳам сунъий интеллектдан киберҳужумлар, фирибгарлик, дезинформация ва хавфли биологик воситаларни яратишда фойдаланиш эҳтимолидан хавотир билдирган.



Шу билан бирга, Гейтснинг баёноти AI албатта миллиардлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлади деган прогноз эмас. У технологиянинг ёмон ниятли шахслар қўлида шундай миқёсдаги зарар етказиш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини назарда тутган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.