Жаҳон

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда



Ўзбекистон фуқароси ва кейинчалик АҚШ фуқаролигини олган Довуд Ансорий, шунингдек, Козимжон Ғофуров номи билан танилган шахс ИШИД ва «Ан-Нусра фронти»га моддий ёрдам кўрсатишга уриниш ҳамда бу борада тил бириктиришда айбланмоқда. Унинг иши АҚШнинг Нью-Йорк Шарқий округи федерал судида кўрилмоқда.



АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилишича, Ансорий 2026 йил 23 сентябрда Грузиядан АҚШга экстрадиция қилинган. У 2026 йил август ойида Тбилисида ҳибсга олинган.



Федерал прокуратура маълумотларига кўра, Ансорий Бруклинда фаолият юритган радикаллашган шахслар тармоғига раҳбарлик қилган. Терговчиларнинг таъкидлашича, гуруҳ Сурияга бориб, ИШИД ёки «Ан-Нусра фронти» сафида жанг қилишни режалаштирган шахсларнинг сафарини молиялаштириш учун маблағ тўплаган.



Тергов маълумотларига кўра, 2013 йилда Ансорий ва унинг шериклари камида уч кишининг Сурияга боришини молиялаштирган. АҚШ расмийлари ушбу шахсларнинг кейинчалик Сурияда ҳалок бўлганини билдирган. Шунингдек, гуруҳ Сурияга кетган шахсларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам маблағ йиғгани айтилмоқда.



Ансорий 2016 йил май ойида, гумон қилинган шерикларидан бири ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб, АҚШдан чиқиб кетган. Шундан сўнг у АҚШга қайтмаган ва қарийб ўн йил давомида қидирувда бўлган.



Бруклиндаги федерал катта ҳакамлар ҳайъати унга нисбатан айблов хулосасини 2021 йил ноябрь ойида чиқарган. Унга ИШИД ва «Ан-Нусра фронти»га моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида тил бириктириш ҳамда бундай ёрдамни амалга оширишга уриниш бўйича айбловлар қўйилган.



АҚШ расмийларининг маълум қилишича, иш бўйича терговда бир қатор федерал ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар иштирок этган. Ансорийнинг Грузиядан АҚШга экстрадиция қилинишида Грузия ва АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлик қилган.



Агар судда айбловлар исботланса, Ансорий 35 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бироқ ҳозирча унга қўйилган айбловлар суд ҳукми билан тасдиқланмаган ва у қонунга кўра айби исботланмагунча айбсиз ҳисобланади.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.