Жаҳон

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Хитой ва АҚШ ўртасида ўзаро божларни 30 млрд долларга камайтириш ҳамда сунъий интеллект бўйича мулоқот бошлаш тўғрисида келишувга эришилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Келишув ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Вашингтонга ташрифи давомида эришилган саккиз банддан иборат консенсус доирасида тузилган. Томонлар, шунингдек, савдо кенгашини ташкил этиш ва Куала-Лумпурдаги аввалги музокаралар натижаларини давом эттиришга келишиб олган.

 

Аввалроқ Хитой ва АҚШ ноябрь ойининг 10-кунида якунланиши керак бўлган савдо сулҳини яна икки ойга узайтирган эди. АҚШ Молия вазири Скотт Бессентга кўра, бу каттароқ савдо келишувини ишлаб чиқиш учун қўшимча вақт беради.

 

Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги уч кунлик саммит жума куни якунланган. Саммитдан сўнг Си Цзиньпин Пекинга қайтган.

 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари бўйича икки давлат ўртасидаги алмашинувларни кучайтириш ва янги технологик ўзгаришлар асосида умумий келишувга эришиш зарурлигини билдирган.

 

Томонлар Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) етакчилари йиғилиши ҳамда G20 саммитини ўтказишда бир-бирини қўллаб-қувватлашга ҳам келишган. Ҳар икки давлат раҳбари бошқа томон мезбонлик қиладиган ушбу тадбирларда қатнашишни режалаштирмоқда.

 

Ташқи сиёсат масаласида томонлар Эрон ядро қуролини ишлаб чиқмаслик бўйича мажбуриятини бажариши кераклигига келишган. Шунингдек, халқаро сув йўлларида ҳеч бир давлат ёки ташкилот транзит тўловлари жорий қилмаслиги кераклиги қайд этилган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.