Жаҳон

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Таиланд ҳукумати мамлакатга кирадиган хори жликсайёҳлар учун 450 бат (қарийб 13,5 доллар) миқдорида ягона йиғим жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.

 

Дастлаб самолётда келадиган сайёҳлардан 300 бат, қуруқлик ва денгиз орқали кирувчилардан эса 150 бат ундириш режалаштирилган эди. Эндиликда кириш усулидан қатъи назар, барча саёҳатчилар учун ягона 450 батлик йиғим белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Йиғимни дастлаб ҳаво орқали келадиган сайёҳлардан ундириш, кейинчалик эса қуруқлик ва сув орқали чегарани кесиб ўтувчиларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилган. 

 

Ташаббус муаллифларига кўра, фақат авиайўловчилардан олинадиган йиғим йилига 12 млрд батдан (қарийб 360 млн доллар) ортиқ маблағ тўплаши мумкин. Механизм тўлиқ ишга туширилгач, тушум 15 млрд батга (450 млн доллар) етиши кутилмоқда.

 

Таиланд жамоатчилик билан алоқалар департаменти йиғилган маблағлар туризм инфратузилмасини модернизатсия қилиш ва хавфсизлик стандартларини оширишга йўналтирилишини билдирган.

 

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда. Ҳозир лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда ва жараён 28-сентабрда якунланади. Шундан сўнг ҳужжат Туризм сиёсати бўйича миллий қўмита ва ҳукумат томонидан кўриб чиқилади.

 

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.