Жаҳон

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатларни жавоб чораларидан огоҳлантирди.

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Ризоий АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатлар аэропортларига нисбатан чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Ризоий бу ҳақда 23 сентябрь куни Эрон давлат телевидениесига берган интервьюсида маълум қилган. Унинг баёнотига кўра, агар қўшни давлатлар АҚШ билан ҳамкорлик қилиб, Эрон рейсларини тўхтатса, Теҳрон бунга жавобсиз қолмайди.

 

“Агар қўшни давлатлар Эрон рейсларини тўхтатишда АҚШга қўшилса, уларнинг аэропортлари ҳам ишлай олмайди”, — деган Ризоий.

 

Бироқ у Эрон қандай аниқ чоралар кўриши ёки огоҳлантириш қайси давлатларга тааллуқли эканини очиқламаган.

 

Ризоий, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядровий иншоотлари ёки мамлакат тоғларидаги объектларга ҳужум қилиши мумкинлигини айтиб, Эрон Қуролли кучлари бунга жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

 

Бу баёнотлар АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан санкцияларини кучайтирганидан кейин янграган. АҚШ молия вазири Скотт Бессент 23 сентябрдан бошлаб Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий компаниялар ва аэропортлар иккиламчи санкциялар хавфига дуч келишини билдирган. Жумладан, Эрон самолётларига ёнилғи қуйиш, ер усти хизматларини кўрсатиш ёки уларнинг чипталарини сотиш доллар тизимидан узилиш хавфини туғдириши мумкинлиги айтилган.

 

Санкциялар кучга кириши ортидан Эрон авиакомпанияларининг айрим халқаро қатновлари бекор қилинган. Шу билан бирга, айрим йўналишларда парвозлар давом этган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.