Жаҳон

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Яна гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Қозоғистонда «Ҳазар Қорғони — 2026» машғулотлари вақтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлиши ортидан Мудофаа тизимининг 5 нафар мансабдори ушланди. Улар хизматга лоқайд муносабатда бўлиш ва кемани бошқариш қоидаларини бузишда гумон қилинмоқда.

 

Ушланганлар орасида Қуролли Кучлар Ҳарбий-денгиз кучлари Бош қўмондони штаб бошлиғи — биринчи ўринбосари, икки нафар ҳарбий қисм командири, денгиз пиёдалари ротаси ҳамда катер командирлари бор.

 

Гумонланувчиларнинг барчаси Ақтау шаҳри полиция бошқармасининг вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

 

24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти соҳилида ўтказилган денгиз машғулотлари вақтида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли шамол кузатилган. Натижада 17 нафар ҳарбий хизматчи денгизга олиб чиқиб кетилган. Қидирув-қутқарув ишлари давомида уч нафар ҳарбий хизматчи қутқарилган, 14 нафари эса ҳалок бўлган.

 

Ҳозирда терговчилар ҳарбий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишда масъул шахслар томонидан қандай қарорлар қабул қилингани, хавфсизлик талабларига риоя этилгани, об-ҳаво шароити ҳисобга олингани, катернинг техник ҳолати ва мансабдорларнинг ҳаракатларини ўрганмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий-тергов бўлинмаси томонидан тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчиларнинг ҳаракатларига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Тергов Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура назоратида. Қўшимча гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.