Жаҳон

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Тинчлик жамғармасидан ажратиладиган маблағ уч йўналишда тақсимланади.

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украинага Европа Тинчлик жамғармасидан 6,6 миллиард евро ажратиш шартлари бўйича келишиб олди. Маблағлар ҳарбий ёрдам ва тегишли харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Бу ҳақда EИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

 

Келишувга кўра, 900 миллион евро Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича EИ миссиясини молиялаштиришга йўналтирилади. Яна 1 миллиард евро янги қўшма ускуналар харидига сарфланади.

 

Қолган 4,7 миллиард евро эса EИга аъзо давлатларнинг харажатларини қоплаш учун ажратилади. Калласнинг билдиришича, айрим давлатлар ўз улушини Украина эҳтиёжларига йўналтиришини маълум қилган.

 

Каллас бу қарорни Украина учун яхши, Россия учун эса ёмон янгилик деб атаган. Унинг таъкидлашича, Россиянинг гибрид ҳужумлари Европани Украинани қўллаб-қувватлашни камайтиришга ундашга қаратилган, бироқ Европа бунинг аксини қилмоқда.

 

Аввалроқ EИ расмийлари Европа Тинчлик жамғармасида блокланган 6,6 миллиард еврони қандай йўналтириш масаласини муҳокама қилаётганини билдирган эди.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.