Жаҳон

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Даурн Косановни мудофаа вазири лавозимидан озод этди. Тегишли фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди.

 

Генерал-лейтенант авиация Даурн Косанов 2025 йил 8 июндан буён Мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

 

Кадрлар бўйича қарор Манғистау вилоятида ўтказилган ҳарбий машғулотлар вақтида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди. Фожиа Каспий денгизида Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг ўқув машғулотлари вақтида юз берган.

 

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган. Комиссия, хусусан, ҳарбий қисмларнинг молиявий ва моддий-техник таъминотини текшириши белгиланган.

 

Комиссия таркибига Хавфсизлик кенгаши ҳамда Олий аудиторлик палатаси вакиллари киритилади.

 

Косановнинг лавозимидан озод этилгани ҳақидаги расмий хабарда қарорнинг сабаблари кўрсатилмаган. Фармон имзоланган кундан кучга киради.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.