Жаҳон

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Жанубий Африканинг икки шаҳарчасида содир бўлган отишмаларда камида 27 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди. Полиция ҳодисалар юзасидан бир нечта гумондорларни қидирмоқда.

 

Биринчи отишма шанба куни кечқурун Ёҳаннесбург жануби-ғарбидаги Ведела шаҳарчасида содир бўлган. Тавернада юз берган ҳужум оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланган.

 

Полиция маълумотларига кўра, қуролланган шахслар аввал Таверна ташқарисида тўпланган одамларга қарата ўқ узган, кейин бино ичига кириб, отишмани давом эттирган. Ҳужум вақтида айрим мижозларнинг мобил телефонлари ҳам олиб қўйилган.

 

Гумондорлар икки автомобилда воқеа жойидан қочган. Ҳодиса вақтида яна иккита автомобиль ёқиб юборилган. Полиция саккиз нафар гумондорни қидирмоқда. Улар АК-47 автоматлари ва тўппончалар билан қуроллангани айтилмоқда. Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

 

Иккинчи отишма якшанба куни ярим тундан кейин Кейптаун яқинидаги Лвандле шаҳарчасида содир бўлган. Дўконга қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган. Полиция ҳодисага алоқадор бир нечта гумондорни қидирмоқда.

 

Мазкур воқеалар Дурбан шаҳри яқинидаги уйда уюштирилган зиёфатда 11 киши, жумладан, ҳомиладор аёл ҳалок бўлган отишмадан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

 

Жанубий Африкада ўқотар қуроллар қўлланадиган зўравон жиноятлар мунтазам қайд этилади. Ҳукумат, айниқса, йирик шаҳарларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва қурол ишлатиладиган жиноятларга қарши курашни кучайтириш бўйича босим остида қолмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.